Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Луқмага шубҳа ёки ҳаром аралашиши

13:08 / 11.06.2021 | 905

Ассалому алайкум! 1. Бир акам борла iq otion деган аксия ўйнайдилар. Бу аксияни жоиз эмаслиги ва бундан келган пулни шубҳали эканлигини биламан. Мен буни уларга этдим яхшимаслигини, лекин барибир ўйнаяптила. Шу ўйинни адамга ҳам ўйнаб беряптилар. Мен айтдим дадамга буни шубҳалигини. Ойига дадамга 100 минг ва 120 мингача пул бераётган эканлар шу ўйиндан. Дадам ишлайдилар, 4 млнча пул оладилар менимча. Ишлаганлари ҳалол. Шу 100-120 минг шубҳали пул аралашяпти. Шунга мен нима қилсам бўлади, ҳали ўзим ишламайман ва ҳаром ёки шубҳали нарсалар нимага олиб боришини ҳам биламан. 5 вақт намоз ўқийман. Шу шубҳали нарса еб қўйяпман деб, намозларимни савобидан бебахра қоляпманми деб ўйлаяпман. Мен нима қилсам тўғри бўлади? 2. Ҳадисларда ҳаром луқма еган одамнинг ўқиган намози қабул бўладию, лекин савоби берилмайди дейилган. Бу билмасдан ҳаром луқма еб қўйганларга тегишлими ёки ўзида ҳалол пул топиш имкони бўлиб, ҳаром еган инсонгами? 3. Билмасдан ҳаром еб қўйган иймонли инсон,ўқиган намозларини савобини ҳам оладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Отангизни ҳалол даромадларидан бўлган қисмидан енг. Агар имкон бўлса, ўша миқдордаги пулни савоб умид қилмасдан бериб юборинг. Ҳаром луқма еган одам тавба қилиши ва ҳақни эгасига қайтариши билан тавбаси дуруст ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat