Ассалому алайкум! Менинг аёлим савол беришимни илтимос қилди. Аёлимни ҳайзи аср номозида тугади. Шом номозигача чўмилиб ювиниб қуринди. Энди асрни қазоси билан шом номозини ўқийверадими ёки бомдод намозидан бошлаш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Асрни ва шомни ўқиб давом эттиради. Баъзи бир эси йўқ "отинча"лар қачон тугаса ҳам эртаси куни бамдоддан ўқишни бошлайди деб айтишаётган экан. Бу ўта жаҳолат. Валлоҳу аълам!