Ассалому алайкум! Онамда 10 кундан ортиқ текширувлардан сўнг онамда саротон касаллигининг охирги босқичи аниқланди. Онам оғир ахволда тиғ текказиш мумкин эмас деяпти. Эртага охирги текширувлар натижаларидан кейин яна бир нима дейиша керак. Докторлар бу ёғи энди Аллоҳдан дейишяпти мен онамни бу дарддан тезроқ тузалиш учун намозларимда шифо сўраябман. Яна онамни хаққига Аллоҳдан сўраб қандай ибодатлар ва дуоларни ўқий?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шифои комил берсин. Бу дардларини охиратда бериладиган юқори мақомларга сабабчи қилсин. Тақдирга рози бўлишни насиб қилсин. Валлоҳу аълам!