Ассалому алайкум! Менинг аёлимнинг биринчи хомиласи тушди. Алхамдулиллах иккинчи маротаба хомиладор бўлди, лекин биринчиси тушушидаги холатлар(оғриқлар, қон чиқиши) кузатилаяпти. Онам бу холдан хавотирланиб бир инсон(мулла)ни уйимизга дам солишга олиб келдилар. У киши 3та хар хил ипни олиб унга Қуръон оятларини ўқиб, аёлимга фарзандли бўлгунинггача тақиб юр деди. Мени хавотирга солаётган жихат шуки, бу бидъат амалмасми? Мен у кишидан дам солишидан олдин сўраганимда йўқ бу бидъат эмас деди.
– Ва алайкум ассалом! Бу айни бидъат ҳисобланади. Шариатда бунақа гап йўқ. Валлоҳу аълам!