Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳатингизга мухтожман

06:03 / 28.06.2021 | Afruz Arabov | 930

Ассалому алайкум! Бугун онам менга бир куйлагингни менга олиб бер тикувчига кўрсатаман, шундай қилиб бошқа тиктирамиз дедилар, мен хуп деб бердим. Кейин кетдилар, пешинлада уйга қайтдилар. Мен бориб келдизми деганимда, уйдан олиб кетган кўйлагимни бериб манга кийиб кўр дедилар. Нега десам бир мулла бувага борганаканла куйлагни нимадирла қиларкан бир нарсалар ўкирмиш, уни кийса бахти очилиб кетармиш. Мен рози бўлмадим албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ким фолбинлага борса ва улани айтганига ишонса диндан чиқибди, кофир бўлади деган хадисларини эшитгандим. Онам бир кийсанг булди деб роса ундадила мен йўқ киймайман деб уйдан чиқмоқчи эдим, ман санга ёмонликни раво кўраманми деб, мандан норози бўлдилар хатто кўзларини намланганини сездим, қўрқиб кетдим(ота-онага оқ бўлиш)га шу кифоя экан. Ўзи унақалага заррача хам ишонмайман, кейин мажбур кийдим, кейин дарров ечиб ташадим, аслида янги кўйлак эди, бир марта хам киймагандим. Маслахат беринг нима қилишим керак, бу қилганим учун гунохкор бўлиб қолмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда “Фолбинни гапини тасдиқласа” дейилган. Тавба қилинглар, онангизга гапи ўтадиган одамларга айтинг бошқа бундай қилмасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat