Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстларни инсофга чақирайми ёки алоқани узайми

20:54 / 05.07.2021 | Ab_As_Xa_ 001 | 1090

Ассалому алайкум! Мен дўстларим билан баъзи катта сабабларга кўра урушиб қолдим. Аммо мен улардан Аллоҳ йўлида узр сўрадим. Лекин дўстларим Аллоҳ йўлида юришмайди. Уларни номозга бошласам йўқ ҳали ёшмизку дейишади. Мунофиқ бўлишдан қўрқмайсизларми? Ўлим ёш танламайдику десам яна урушиб қоламиз. Мени фикримча Аллоҳ мени ўзига итоат қилмайдиганлар билан бирга бўлишимни истамагани учун мени улардан узоқ қиляпти деб ўйладим. Шунга маслаҳат берсангиз дўстларимга қўшилиб уларни тўғри йўлга бошлашни давом эттирайми ёки улар билан алоқани узайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизни тушунчаларингиз тўғри, лекин бу кимнидир “шундай қил” дейиши билан бўлиб қоладиган иш эмасда. Аста секинлик билан бўлади. Сиз ҳам ноумид бўлманг, ўзингиз камолот топишга сўнг ён атрофингизга тарқатишга ҳаракат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо. Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. У сиз иш битмайди. Бу уммат ниҳоят унумдор ерга ўхшайди. Аллоҳдан сўраб меҳнат қилинса ҳеч қачон зое кетмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat