Ассалому алайкум! Агар кимдир бирор танишига маълум бир миқдордаги пулни бир ойга фойдаланишга бериб турса ва муддат тугагач ўша миқдордагича қайтариб олса лекин фойдалангани учун алоҳида ҳақ сўраса бу рибо саналадими?
– Ва алайкум ассалом! Буни ёки музораба ёки мушорака ёки муробаҳа йўли билан қилиниши керак бўлади. Улар ҳақида сайтимизда жуда кўп муълумотлар бор. Валлоҳу аълам!