Ассалому алайкум! Саволим бироз ғалати эшитилиши мумкин, олдиндан узр сўрайман, мен анчадан бери оператор-монтажчи бўлиб ишлайман, шунинг учун ҳам баъзи пайтларда ИИБ ходимлари билан хамкорликда рейд жараёнларига чиқаман, шу пайтда одамларни хар-хил холатини тасвирга тушуриб кейин лавха тайёрлайман, эртага бу видеони унинг яқинлари кўради ва у албатта изза бўлади, лекин мен у одамни хаммани олдида шарманда қилган бўлиб қолмасмикинман? Шу ишим жоизми ёки йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Имконингиз бўлса юзини танимайдиган ва шарманда бўлмайдиган ҳолатдаги ракурсдан олинг. Валлоҳу аълам!