Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон тиловатидан кейинги амал ҳақида

00:00 / 05.02.2013 | eski savollar | 2185
Шайх Хазраталари! Сизга саволим қуйидагича:Савол: Қур]он тиловатидан кейин Содақуллоҳил Аъзим ва ас-Саоффат сурасинг охирги 3 оятини қўшиб қироат қилишади. Бу амал Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида борми? ёки Сахобалар розияллоҳу анҳум шу амални қилганларми?Буни Савол беришимдан мақсад бир киши мендан шу амални қаердан олганимни сўраб далил сўради, ман жавобан унга ҳеч нарса деёлмай, уялиб қолдим. ас-Соффат сурасинг тафсиридан ҳам бу ҳақда ҳеч нарса ёзилмаган экан.Ўзи умуман бу амал бизни Динимизда борми? Бази кишилар бу амални бидаът дейишяпти. Илтимос шу саволга жавоб берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Баъзи одамлар ўзи билмаган нарсани бидъат дея ўзини илмли қилиб кўрсатишга одатланиб олдилар. Сиз айтган сурадаги оятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатганда айтганлар, маййитга ҳозир бўлганларга айтиш тавсия қилинган, ким ўзига (савоб) тўла ўлчов билан берилишини истаса, ўша оятни ўқиш тавсия қилинган, ҳар бир мажлиснинг охирида ҳам ўқиш таъкидланган. Шунинг учун ҳам кўпчилик улуғлар сўзларини бошида ҳам, охирида ҳам шу оятни ўқиб келганлар. Чунончи Қуръони Карим тиловати охирида ҳам ўқиладиган бўлган.

Топ рейтинг www.uz Openstat