Ассалому алайкум! Биз яқин кунларда фарзанд кутяпмиз. Аввалнан нийят қилиб юрар эдим, фарзандлик бўлсам, ақиқа қиламан, ахли илимларни чакириб, фарзандим хаққига дуойи хайирлар қилишса, деб мақсад қилгандим. Лекин хозир маблағ томондан етишмовчилиг бўляпти. Ақиқани қарз олиб қилсам хам бўладими? Кўзланган савобга эга бўламизми? Қарз олмасдан кегинчалик қиламиз десак, мен узоқ сафарга кетишим керак. Қарзимни сафарга чиқгач ишлаб узмоқчиман. Эштишимча ақиқани бўла 40 кунга тўлмасдан қилиш керак дейишганди.
– Ва алайкум ассалом! Қодир бўлганингизда қилсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!