Ассалому алайкум! Мен дўкон хўжайиниман. Қўлимда қассоб ижара асосида гўшт сотади. У сотадиган гўшти учун ҳисоб-фактура(накладной) талаб қилинади, лекин қассоб бунда солиқ тўлови бўлгани учун накладной расмийлаштирмайди. Мен унга енгиллик бўлиши учун аслида сотиб олмасамда, гўшт етказиб берадиган ташеилотга накладной бериши учун пул ўтказиб бераман. У эса шу пулнинг 15%(ҚҚС суммаси)ини ушлаб қолиб қолган пулни қайтариб беради. Шу ишимиз тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бу ишингизда рибонинг шубҳаси бор. Чунки сиз унга пул ўтказиб, ўрнига мол олмай берган маблағингиздан озроғини қайтариб оляпсиз. Ана шу орадаги фарқ рибо бўлади. Валлоҳу аълам!