Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намоз

19:24 / 23.07.2021 | SHUXRAT | 1833

Ассалому алайкум! "Суннатнинг ўрнига қазо намоз ўқиса бўладими?" саволи юзасидан саволим бор эди. Ушбу саволга шайх хазрат "Бўлади. Аммо суннатни бутунлай тарк қилмаслик керак." деб жавоб берганлар. Буни қандай тартибда амалга оширсам бўлади? Мисол учун хафтада 6 кун суннатнинг ўрнига қазо намозлари 1 кун эса суннатни ўқисак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида қазоси бор киши кундалик фарз намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган суннатларни ўқиши мумкин, нафл ўқиши макруҳ дейилган. Шунга биноан қазолари кўп киши суннат намозларни ўқиши жоиз бўлса ҳам, уларни ўқимасдан ўрнига қазо намозларини имкон қадар тезроқ адо қилиши ҳам мумкин. Бу шароитдан келиб чиқиб қилинадиган иш. Ҳазрат раҳумаҳуллоҳ шундай рухсат бўлса ҳам баъзи таъкидланган бомдод номозининг суннат каби суннатларни ҳам ўқиб турилишлиги кераклига ишора қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat