Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлимни ғарб аёлларидек кийиниши

14:32 / 11.08.2021 | Islombek Nazirov | 1570

Ассалому алайкум! Азиз устозлар бир савол бермоқчи эдим. Лекин озроқ уятли деб билдим. Маълумки ҳар бир эркак борки ғарб аёлларини қандай кийимда юришини қандай кийимдаги аёллар эркакларни шаҳватини қўзғашини билади. Аллоҳга шукур мен кўзимни номаҳрамлардан қодир бўлганимча тийишга ҳаракат қиламан. Лекин базан ҳаёллар ғарб аёлларни кийимлари ва уларни юриш туришини эсласам шаҳватим қўзиб кетади. Саволим шуки фақатгина иккаламиз яни мен ва аёлим қолган пайтида уни ғарб аёлларидек кийинишини айтсам у рози бўлса мен истаганимдай менга қандай кийиниши мени кўзимни қувнатса шундай либос кийишини сўрасам ёки уни сочини кестиришимни сўрасамчи яни сочини елкасидан қилиб олишини айтсам жоизми? Яни ким нимани севса у қиёматда ўша билан тирилади дейилгани бу вазиятга тушмайдими? Тўғриси зино ва номаҳрамлардан кўзимни тийиш осон бўлмаяпти. Эр хотинлик алоқаларида қандай чекловлар бор? Беодоблик қилган бўлсам сиз азиз устозларимдан узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр-хотин орасида авратни чегараси йўқ. Аммо сиз ғарб аёлларини фоҳиша ёки фосиқа қилиқларини аёлингиздан талаб қилишингиз уни ахлоқига салбий таъсир қилиши мумкин. Кейин инсон ўшаларни бошқа фисқ-фужур ва ҳайвоний қилиқларини ҳам талаб қилишга ўтади. Инсон табиати шунақа, ёпиқ нарсани қанча ичини очилишини хоҳласа, очиб-очиб охирига борганда “энди менга қизиғи қолмади” деб кўнгли совийди. Сиз нафсингизни ҳалол йўллар билан қондиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat