Ассалому алайкум! Бу саволимдан жудда ҳижолатдаман, аваламбор узур сўрайман. Мен ҳўжайнимдан эрта айрилдим уларни жуддаям яхши кўрардим фарзандим йўқ, бор йўғи 2 йил яшадим. Улар ёнимда бўлмасалар ҳам фақат уларни дейман, лекин оила азоларим яна бир бора турмишга чиқишимни исташаябди, лекин қалбим юрагим марҳум бегимни истайди. Ота-онам учун оила қурсам нарги дунуёда бегим билан бирга бўла оламанми ё иккинчи никоҳим билан қоламанми чин дунёдаҳам?
– Ва алайкум ассалом! Бу масалада мусулмон киши аввало чин дунёда юзи ёруғ бўлиб, жаннатга киришнинг ҳаракатида бўлиш керак. Ана шу муҳим. Чунки сиз биринчи турмуш ўртоғингиз билан бирга бўлишингиз учун иккингиз ҳам жаннатга киришингиз керак. Чин дунёда нима бўлишини бандаси билмайди. Шунинг учун Аллоҳни карамидан умидвор бўлиб, шариатга амал қилиб ҳаёт кечириши керак. Уламолар аёл киши жаннатда қайси эри билан бирга бўлади деган масалада турли фикрлар айтишган:
1). Охирги эри билан
2). Дунёда аёлга чиройли муомалада бўлган гўзал хулқлиси билан
3). Аёл кишига ихтиёр берилади. Ана шу гап кучлироқ қавл ҳисобланади. Валлоҳу аълам!