Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу Аллоҳнинг синовими?

03:03 / 28.08.2021 | Zamira | 1352

Ассалому алайкум! Саволларимга вақт ажратип жавоб берётганингиз учун катта раҳмат Аллоҳ рози болсин, яна бир нарсани сорамоқчи эдим бу йил рамазон ойида дуконнан нарсалар ҳарид қилгани бордик ва олдик улар орасида ванилин ҳам бор эди аммо сатувчи уни ҳисоблашни унутибди уйга келип чекни ўқип отирип корип ҳайрон қолдим яни чекда ванилин ёзилмаган аммо ҳарид қилган нарсаларим орасида бор шундан унутганини билдим, эртаси куни ўша дуконга борип ванилин олганимни лекин ҳисобламай кетганликларини айтип пулини толап кеттим улар жуда ҳайрон қолишди (балки бундай воқеани аввал коришмагандир) ва оша куни кеч қурун пиластикимга 1.5 млн га яқин пул тушди бошида эътибор бермагандим укам ё дадам ташлагандир деп аммо улардан сорасам ёқ дейишди кийин ҳайрон қолдим яна сорадим билмайман дейишди кийин ичимга ўт тушди кимнингдир пули менга тушип кетипди энди нима қиламан дея, эртасига банк га бордим бироз отирдим аниқлай олишмади яна бошқа банк га бордим улар сликка мурожат қилинг улар билишади дейишди уларга қонгироқ қилдим улар ҳам аниқлай олишмади оҳири йиглап юбордим илтимос аниқлап беринг бу бировнинг амонати энди нима қиламан уни қандай топаман деп уларҳам тушунип турипман аммо синглим иложи ёқ дейишди, эртасига жума куни эди таҳорат олип то оқишга боргунимча (ярим соатлик ёл) Пайғамбаримизга саловат айтип бордим ва дарвозадан кираётип Роббим ўзингга таваккал қилдим юзимни ёруғ қилгин деп дуолар қилдим, кечқурун оқишдан чиқшда смс келди қарасам ўша пул қандай тушган болса шундайлигича ғойиб болган ҳатто тийин-тийинигача. Мен ҳалигача тушунолмаяпман бу Аллоҳнинг синовимиди? Буни қандай тушунсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Охирги нафасимизгача синов ва имтиҳондамиз. Шу имтиҳонлардан шариатга мувофиқ ўтсак, Аллоҳнинг розилигига дохил бўламиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat