Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен қандай йўл тутай

11:23 / 28.08.2021 | Фозилжон Имомов | 1204

Ассалому алайкум! Мен хозирда оилавий хаетим борасида жуда уйланиб қолдим. Мен 2 марта уйланганман. 1-турмущим 10 йил яшаб 3 нафар фарзандим билан ота онасиникига кетиб юборган. Кейин мен турмуш ўртоғим билан 1,5 йил бола талашиб судлашдим ва натижада ютказдим. Кейин 2-маротаба уйландим ва 1 нафар фарзандлик бўлдим. Лекин кейинги оилам билан хеч қанча яшамадим у билан хам ажрашдим, аммо мен 2 оиламни ташлаб қўймадим у билан ота онамдан бошқа уйда ва охири дала ховлимда яшаб келдим. Орада 3 нафар фарзандлар борлиги учун 1 турмушимни олиб келдим ва 4 фарзандим туғилди. Минг афсуски турмуш ўртоғим 4 йил яшаб яна ота онасиникига кетиб юборди. Оилада Бир ўғилман ота онам билан ва бир нафар тўнғич ўғлим билан яшаймиз. Хозирга келиб ўғлим 20 га кирди ота онам кексайиб қолди. Мен ҳар иккала турмушим билан хам яшамайман. Бошқа оила қурмоқчи бўлдим лекин Аллоҳни амри билан битаётган иш яьни мен олмоқчи бўлган хотин бир сабаб билан тўхтаб ёки битмаяпти. Хозирда фарзандларим барчаси катта бўлиб қолган. Онам ва опа сингилларим 1 оиламни тиклашмоқчи. Лекин мени дадам менга агар хар қайси хотининг билан шу дарвозадан олиб келиб яшасанг оқ қиламан, агар ўлиб кетсам гўримда тик тураман деган. Лекин хозирга келиб дадам болалар учун мен гапимдан қайтаман демоқда. Менга илтимос маслахат беринглар. Жуда қийин ахволдаман. Оиламни олиб келиб яшашим учун мен қандай йўл тутай. Дадам гапини қайтариб олса нима қилиш керак. Мен Аллоҳдан қўрқяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўша аёлингизга талоқ бермаган ёки жанжал бўлганида ёки кетаётганида талоққа далолат қиладиган гапларни айтмаган бўлсангиз олиб келиб яшашингиз мумкин. Қолаверса дадангиз ҳам болалар учун фикрларидан қайтиб гапларини қайтариб олибди. Оилангни олиб келсанг оққ қиламан, гўримда тик тураман дегани қасамга ўтмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat