Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни электрон тўлов орқали олиш ва қайтариш

10:13 / 28.08.2021 | anvar m | 1307

Ассалому алайкум! Саволимни мисол орқали сўрамоқиман. Мисол учун мен танишимдан 10.000.000 сўм (10 млн.) қарз сўрадим. Масофа узоқ бўлгани учун бу пулни менинг пластик номеримга Пейми ёки Апелсин дастури орқали ўтказди ва менинг пластик картамга 10 млн пул келиб тушди. Танишим 10 млн пулни жўнатгани учун қўшимча 35000 сўм хизмат хаққи тўлади. Мен қарзимни қайтараётганимда шу 10 млн ва 35000 сўм қилиб қайтарсам рибо бўлмайдими(яъни танишимнинг пластик картасига 10.035.000 сўм қайтарсам)? Агар мободо рибо бўлса у танишим 35.000 минг сўм зарар кўрадими менга қарз бергани учун?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рибо бўлмайди. Қарз бераётган одам сизга етказиш учун қанча сарфласа ўшанчани қайтаришингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat