Кўпчилигимиз эшитган машҳур ҳадислардан бири яъни: Пайгамбаримиз (с.а.в) ҳазратлари асҳоблари билан катта жангларнинг биридан қайта ётиб “Кичик жиҳоддан катта жиҳодга қайтаяпмиз” деган эканлар. Шунда саҳобалар “Ё Расулоллоҳ, бу қандай жанг” деганларида, Пайгамбаримиз “Ўз нафсимиз билан бўладиган жанг” деган эканлар, деб эшитганман. Яқинда бир киши шу ҳадисни ёлғон ва уйдирма эканлигини айтди. Шу гап тўғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- У одамнинг гапи мутлақо нотўғри ва гуноҳдир. Билмай туриб бу каби гапларни айтиш мумкин эмас. Бу ҳадисни Байҳақий ва Дайламий каби муҳаддислар санади билан келтирганлар.