Ассалому алайкум! Мен нафил рўзасини тутмоқчи эдим. Бир ойлик нафил рўза тутса бўладими? Мен бир ойлик нафил рўза тутмоқчи эдим сабаби номозни яқинда бошладим қорним номоз ўқишда ноқулайлик туғдирябди жуда ҳам семизман рўза тутуб озмоқчиман. Яна бир саволим бор эди мен жамоат намозида тасбеҳ номозида имомдан орқада қолиб кетябман мен Оятил Курсини ўқигунимча имом калимаи тахвидни айтиб қўлини дуога очади мен шунда нима қилайин мен ҳам қўлимни дуога очайинми ё тўлиқ ҳаммасини бажариб ўзим дуо қилайинми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Намозни яқинда бошлаган бўлсангиз қолдирган рўзаларингиз ҳам бўлса керак. Сиз қолдирган рамазон рўзаларингизни қазосини тутишингиз афзал. Нафл рўза тутишни ният қилсангиз ҳам, озиш учун деб эмас, савоб умидида тутишингиз керак. Агар озиш ниятида тутсангиз савобидан маҳрум бўлиб қоласиз. Савоб умидида тутсангиз, насиб қилса озасиз ҳам.
2). Сиз ҳам имом билан дуога қўл очиб, дуодан кейин улгурмаган «Оятал Курсий»ни ўқиб қўясиз. Чунки жамоатнинг дуоси қабул бўлишидан умид бўлади. Валлоҳу аълам!