Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширкга кирадими?

18:08 / 05.10.2021 | Mukhammadali Sadriev | 1193

Ассаламу алайкум! Аммамнинг ўғли 3 йилдан бери фарзанд кўрмайдилар албатта бу Аллоҳнинг иродаси. Кўпгина шифокорларга кўриндалар лекин фойда бўлмади. Яқинда бир ёмон иш бўлди, бир жоҳил инсон шернинг сув ичган идишини сувга тўлдириб ювинса болали бўласан дебти ва аммамнинг ўғли ҳам бу гапга ишониб дадамдан ҳайвонот боғидан шернинг идишини олишни айтипти, мен бу гапни эшитгач юрагим орқага тортиб кетди чунки фарзанд Аллоҳ ирода қилсагина бўлади деган этиқодни қаттиқ ушлаганман. Бу гапни эшитиб кулгим ҳам келди чунки одам шунчалик бўлиши мумкинми Аллоҳ ирода қилмаятган болани қандай қилиб шернинг ҳаром идиши ёрдам бериши мумкин аҳир бу аҳмоқлик. Устозлар бу ишни қилса диндан чиқадими шу ишни қилсам фарзандли бўламан деб қилса Аллоҳга ширк келтирган бўладими? Дадамга олиб келиб берманг илтимос деб тушунтирдим лекн дадам амманг ҳафа бўлади деяпти бу ҳолатда дадамга қандай ҳукм бўлади? Дадамни жуда яҳши кўраман бу ишга қўшилмаслигини ҳоҳлайман намозларимда сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг гапингиз жуда тўғри. Инсон илмсиз бўлса, шундай ишларга ҳам қўл уради. Улар бу ишларни фарзанд бўлишига сабаб сифатида қабул қилишади деган яхши гумон қиламиз. Модомики бу гапга эътиқод қилишмас экан, диндан чиқишмайди. Сиз яхши гапириб тушунтиришга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat