Ассалому алайкум! Таҳоратда кӯздаги кирлар остига сув етказиш керак экан. Агар намоз ӯқиб бӯлингандан кейин, кӯзда кичкина заррача миқдорда кир қолган бӯлса, янги таҳорат олиб намоз қайта ӯқиладими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда қўзни ичини ювиш керак эмас. Бу нарса одатда кўзнинг бир тарафига йиғиладиган кир бўлса, таҳоратда уни кетказиш шарт эмас. Бу афв қилинган нарсалардан ҳисобланади. Албатта таҳоратда эътиборли бўлиб, уларни ҳам ювиб ташлаган яхшироқ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!