Намозда рукуъдан тургандан сўнг, икки қўлни ишлатган холда шимни тортиб ёки кўйлакни тўғирлаб саждага ётса, намоз бузиладими? Бу саволни икки имом хатибдан сўраган эдим, уларни бири “бузилади” деди. Иккинчиси “бузилмайди” деди. Қайси бири тўғри?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бузилмайди. Аммо сифати пастлайди. Савоби камаяди.