Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон айтаманми

20:38 / 26.10.2021 | Murodjon | 1059

Ассалому алайкум! 1 Мен ўқишга боришдан олдин масжидда пешин вақти кириши билан ўқийман ва ўқишга кетаман шунда азон айтишим керакми, умуман бошқа пайтлари ҳам уйда намоз ўқиганда азон айтиш шартми. 2 Агар 4-пара 17.35да тугайди аср намозим қазо бўляпди шу вазиятда нима қилишни маслаҳат берасизлар? 3 Дарсимиз 13.00 да бошланади жумага бормасам гуноҳкор бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Азон айтиш суннати муаккада. Лекин масжидда бунга масъул одамлар айтади. Сиз ўзингиз эшитадиган қилиб айтинг. Уйда намоз ўқиганингизда, маҳалла ёки яқин жойда азон айтилса ўша кифоя қилади. Агар азон айтилмаса, айтишингиз керак бўлади.

2). Намозни тарк қилишга ҳеч қандай узр йўқ. Имконини топиб ўқишга ҳаракат қилинг.

3). Жума болиғ эркак мусулмон учун вожиб. Шаръий узрсиз тарк қилсангиз, гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat