Ассалому алайкум! Мен мактабда икки кун пешинги сменада ишлайман. Дарсларимни тамомлаб уйга келгунимча аср вақтига жуда оз вақт қолади. Пешин намозига улгуролмайман. Вақт озлиги сабаб пешин намозини фақат фарзини ўқисам бўладими? Суннатини асрдан кейин ўқисам гунох қилиб қўймиманми? 2. Қуръон тиловат қилганда Ясин сурасини 12 оятини ва 3марта Ихлос сурасини айтиб ўқишни ўргандим. Шундай ўкиса хам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Пешиннинг суннатини ўз вақтида адо қилмаган бўлсангиз энди уни қазо қилиб ўқий олмайсиз. Ушбу намозлар савобини ўз вақтида ўқиб ғанимат билиш керак.
2). Бўлади. Валлоҳу аълам!