Ассалому алайкум! 1. Мен хуфтон намозини ўқиётганимда, суннат тугатиб, витри вожиб намозини ўқиётганимда тўғримда чап томонимда юмшоқ айиқча турганини сезиб қолдим, кейин витри вожибни тўхтаттимда қайтадан ўқидим, намозим тўғри бўлдими шунда, фарз билан суннат ҳам қабул бўладими? Ёки қайтадан ўқишим керакми? 2. Витри вожиб намозини ўқиётганимда биринчи ракатдан кейин аттаҳиётни ўқиб кетибман, буни кейинги ракатни бошлаганимда билиб қолдимда кейин саждаи саҳв қилдим, шунақа қилганим тўғрими ёки қайтадан ўқийми? Кўп шунақа ҳолга тушаман, неча ракат ўқиганим эсимдан чиқиб кетади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Жонли нарсаларни расми ва хайкали бор хонада намоз ўқиш макруҳ. Қайта ўқиш шарт эмас, аммо энди ундай нарсаларни кўринмайдиган жойга қўйиш керак.
2). Бу ҳолатда саждаи саҳв билан намоз адо бўлади. Сиз намозга киришаётганда бунчалик хаёлпаришон бўлманг. Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. Валлоҳу аълам!