Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

23:05 / 30.12.2021 | Жоникулов Дилшод | 1404

Ассалом алайкум! Саволим бор эди. 1). Мен 28 ёшдаман ойлали эмсаман бир йилдан ошди беш вақт намоз ўқийман Алҳамдулиллоҳ, хозир қолиб кетган намозларни беш вақт намозни ўқиб кунлик қазо намозларини ўқийман Аллоҳ ўзи кечирсин ва ундан сўнг нафил намозни ўқийман. Масалан: Бомдод намози ўқиб куни чиқиб бўлгандан кейин Зухо намози вақти бўлганда энг аввалги қазо Бомдод намозни ўқиб, кийин 2 ракъат Зухо намози ўқийман, Пешиндан ҳам шундай Жума кунлри Жума намози ўқиб уйга келиб энг аввалги қазо қилган Пешин намозни ўқиб олман. Асирда ҳам шундай, Шом намозни ўқиб Қазосни ҳам ўқиб икки ракъатдан олти ракат Аввобин намозни ўқиб олман, Хуфтон намозни шундай, тун ярмида Шукур вузу, Таҳажжуд нафил намозларни ўқиб уч ракат витр намози ўқиб кийин Қазосни ўқиймнан мен тўғри ўқайпмани? 2). Энг аввалги қазо намозлрда зам сура ҳақида батафсил маълумот берсангиз, Намоз ўқишни 27 ёшдан бошлаган бўлсам 10 йилги қазо намозларимни аниқ бўлганим учун 3-4 рактли намозлрда зам сура қўшмасдан ўқайпаман қолган 10 йилдан кийинги қазо намозларини зам сура қўшиб ўқимоқчиман тўғри ўқайпмани? 3) Талоқ ҳақида. Анча олдин Талоқ тушиб ёки 3 Талоқ тушган ундан кийин 20 йили ҳам ошиқроқ яшаб кетган бўлса бундай инсон нима қилиши мумкин албатта Талоқ ҳукмни билмай илмсизлик оқибатда бўлган бўлса, никоҳ ўқишини иложи бўлмса бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. Қазоларни етказиб олишга кўпроқ ҳиммат қилганингиз яхши. Чунки бандага қачон ўлим келишини билмайди. Қазоларни тугатмасдан вафот этиб қолиши ҳеч гап эмас.

2). 1- Қазони ўқиш пайтида ўша намоз айни қайси намознинг қазоси экани маълум бўлмаса, зам сура қилинади. Ҳикмати қайси намоз экани аниқ бўлмагани.2- Қаср ўқийди. Чунки, бир жойда камида ўн беш кун туришни ният қилган одам мусофир бўлади.

3). Тавбадан бошқа чора йўқ. Аллоҳ афв этсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat