Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомга иқтидо

18:58 / 30.01.2022 | Alisher | 1109

Ассалому алайкум! 1). Мен имомга иқтидо қилип намоз ўқиганимда намоз охирида саловат ўқиётганимда имом икки тарафга салом берган вақтлар бўлди. Шу пайт саловатни ёки дуони ўқимай, имомга эргашип салом беришим керакми ёки охирига етказип ўқип салом беришим керакми? Саловат дуони охирига етказип, салом берганимда буни нотўғри деганди. 2) Махфий намозларда жамоат бўлип ўқиганимда зикирларни махфий ўзим эшитадиган паст даражада қироат қилганимда ёнимдагилар: шивирлап халақит қиляпсан, бу гуноҳ деяпти. Саволим махфийликнинг энг паст даражаси қандай? Агар намоз пайти халақит қилган бўлсам ҳақиқаттан гуноҳкор бўламанми асли ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Имомга эргашиб, салом бериш лозим.

2). “Кифоя” китобида қуйидагича баён қилинган:

Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир.

Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади. Оғизни юмиб, хаёлида қироат қилиш умуман йўқ нарса. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat