Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Ушбу мурожаат орқали бир маълумотни етказмоқчи эдим. Маъқул деб топсангиз ўз интернет ва ижтимоий саҳифаларингизда жойласангиз. Кўпчиликка ёрдам бўларди деб ўйлайман. Бундан бир ёки икки йилча олдин дўконларда турли салавотлар ёзилган аудио дисклар сотувга чиқди. Уларда турли туман салавотлар ёзилган. Хозир ҳам сотилмоқда. Бу дискларни жуда кўп дўконларда кўришингиз мумкин. Лекин яқинда маълум бўлдики ушбу салавотлар ёзилган дискларни диний қўмитадан ўтказиб сўнгра тарқатиш мумкин экан. Буни кўпчилик билмаган, салавотлар оддий қўшиқлар каби деб ўйлаган. Хозир бу дискларни сотган киши диний мазмундаги маълумотни ноқонуний тарқатган бўлиб жаримага тортилиши мумкин. Шундай ҳам бўлаяпти. Энди бундан ҳам жиддий муаммо пайдо бўлди. Шу каби салавотлар тўпламлари ёзилган бир неча дисклар орасида тақиқланган салавотлар ҳам бор экан. Уни маъносини билмай сотишяпти ҳамда эшитиб юришибди. Бу шу дискларни сотаётганларни ёки мошинаси, уйида ушбу дискни сақлаётганлари жиноий жавобгарлик тортилишига, қамоққа тушиб қолишларигача олиб бораяпти. Шунинг учун барча юртдошларимизни зийрак бўлишларини илтимос қилардим. Ҳоҳ сотувчи ҳоҳ харидор бўлсалар ҳам бу дискларни тарқатишмасин ёки ўзларида сақлашмасин. Билмай оддий салавот дисклари деб катта зарарга кириб қолишяпти. Шу хабар орқали ҳаммага маълум бўлиб зора олдиндан ушбу дискларни пештахталардан олиб ташлашса ёки уйларида сақлашмаса деган умидда ёздим. Катта раҳмат Сизларга.
– Ва алайкум ассалом! Мўмин киши ўзини шубҳа остига қўймаслиги керак. Валлоҳу аълам!