Бизда одамнинг ичига жин кириб олиши ҳақида нотўғри фикрлар борлиги учун унинг ўрнига жин тегиши деган истилоҳни ишлатган маъқул. Эски китобларимизда ҳам шундай қилинган. Жин теккан одамга шариатда рухсат берилган тарзда дам солишга рухсат бор. Шунинг учун мен бировнинг ичига жин кирди деган гапни гапирмайман.