Ассалому алайкум! Мани хўжайним хеч кимга билдирмай уйланиб олган бунга ман хам қайнона қайнотам хам қарши ажрашганман дейдию менда кўнгли йўқдай мен ажрашмоқчиман... эрни рози қилмаса жаннатга кирмайди деб ўқиганман лекин ота-онасини мажбурловидан яшаяпти мен билан... ажрашсам менда гуноҳ бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Эрингизни розилигини олиш учун зиммангиздаги барча вазифаларингизни адо қилинг. Сабрли бўлинг ва оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Турмуш ўртоғингизнинг сиздан кўнгли қолишига ўзингиз сабабчи бўлиб талоқ сўраётган бўлсангиз бу гуноҳдир. Валлоҳу аълам!