Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубҳалар

04:10 / 15.03.2022 | 649

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ мусулмонман ва табиатан қизиқувчанман. Мийямга ғалати ҳаёллар ва шубхалар келади ва баъзида шу шубхалардан холи бўлиш учун интернетдан жавоб қидираман ва бу нарса қониқдирадиган жавоб олмагунимча давом этади. Ва яна бир муаммо айни шу қидиришлар(интернетдан) орқали яна янги саволлар пайдо бўлади ва яна ғашлик пайдо бўлади. Баъзибир инсонлар бераётган жавоблар(ислом суннат қарши) бераётган жавоблари шубҳа уйғотади ва яна жавоб қидиришга уринаман. Ўзимга бу ёқмайди лекин саволларимга жавоб топишни ҳоҳлайман. Бундай нарса саҳобаларда ҳам бўлган экан ва Пайғамбаримиз бу ғашликни ҳақиқий иймондан эканлигини айтганлар. Шу ҳолатдан бутунлай қутилиш ва ҳеч қандай шубҳалар қолмаслиги учун нима маслаҳат берасиз? Мен нима қилай? Қайси ишларни қилмай ва қаердан илм олай? Ва интернетдаги шундай жойлардан жавоб излашим қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чуқур илмга эга аҳли илмга мурожаат қилиб саволларингизга жавоб олинг. Илм устоздан олинади. Интернет устоз бўла олмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat