Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тармоқли маркетинг

19:27 / 19.03.2022 | Muslima | 1505

Ассалому алайкум! Тармоқли маркетингдан топилган пул ҳаром эканлигини сизлардан билиб олдим ва бу ишдан воз кечдим.Феберлик маҳсулоти сотганимда мени теҳимдан ёзилган қизлар 3-4 тадан ошмаган ва узоққа бормай ишламай кетишган.1) Улар учун 25-50 мингдан бир неча бор олганман ҳолос.Лекин тегимдан 2 та қизни азо қилганим учун компаниядан атир, сумка, соат каби буюмлар совғага олганман бу буюмлар ҳам ҳаромми? Тегимдан ҳеч кимни ёздирмасдан ўзим компаниядан маҳсулот ва шаговой совғаларни олиб бир йил ишладим.Ишлашни тўхтатганимдан сўнг ҳам сотган парфюмерияларимни пули ҳали келиб турибди.2) Одам ёздирганим учун эмас Парфум сотгандан келаётган пуллар ҳам ҳаромми. 3) 3 йил ишлаб 8 миллион пул йиғибман.Лекин бу пулдан 2 миллионини йўқотиб қўйдим қолган пулларни ишлатсам ҳалол бўладими.4) Ишлатишим жоиз бўлмаса пулларни нима қилай. 5) Парфумерия сотилгандан тушган пулни оз қисмини қўшнимга қарз бердим у эса ойлигидан қайтарди энди шу пул ҳалол бўладими,ишлатсам бўладими ҳалол пул қайтаргани учун. Шу саволлар мени жуда қийнаб қўйди пулларни ишлатишга эҳтиёжим бор лекин шу пулга кийим олиб кийсам у кийимда қандоқ намоз ўқийман, шу пулга таом есам дўзаҳ оловини қорнимга ғамламайманми. Ишлатмасам бу пулларни қийналиб топганман. Нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром пуллар муҳтожларга савоб умид қилинмай садақа қилиниши лозим. Агар сиз ҳам шундай муҳтожлардан бўлсангиз ўзингизга олиб қолсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat