Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насиҳат

20:54 / 21.03.2022 | . | 1125

Ассалому алайкум! Устозлар мани 10-синфда ўқийман. Синфдошларим фахшга, гуноҳга берилган мактабга келиб илм олмай кетишади, мани Аллоҳ ҳидоят қилибтики уларга қўшилмайман, энди уларга ҳадисга мувофиқ ўзим энг суйган ҳаловат топган яхши кўрган исломни, иймонни, умуман ақл юргизишига насиҳат қилгим келади, уларни ҳолини кўриб бир мўмин сифатида умматимиз шундай ҳолга келиб қолганидан ғам чекаман, ўзим динни мукаммам билмасамда Шайх ҳазратларини китобларини ўқийман. 1)Савол шуки уларга ман насиҳат қилсам, тарбия дарсида сўз навбати берилганда, бир китобга мувофиқ оят ҳадисдан шарҳини ўқиб тушуниб сўнг насиҳат қилсам бўладими, ёки оят, ҳадисдан гапирмасдан қилайми? 2)Муҳаммадайюб Хомидов домла тузган нотиқлик фанидан дарсликни ўқиб имкон қадар амал қилиб насиҳат қилсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсонларни гуноҳ ва маъсиятда кўрсангиз уларни ҳаргиз ҳақир санаманг. Аллоҳ таоло сизнинг ҳолатингизни уларники билан бир зумда алмаштириб қўйишга қодир зотдир. Устоздан ўрганган ва пухта ўзлаштирган мавзуингиздан насиҳат қилсангиз хатодан омонда бўласиз, эшитувчига ҳам манфаатли ва таъсирли бўлади. Ажру савоби ҳам улуғ бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat