Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ТАРОВЕХ НАМОЗИ ХАКИДА

19:34 / 21.07.2013 | Doston Abdukayumov | 75631

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ УСТОЗ. БИЗ РАССИЯДА ИШЛАЙМИЗ АЛЛОХГА ШУКУР НАМОЗЛАРНИ КАНДА КИЛМАЙМИЗ . ХОЗИР РУЗА ОЙИДА ОРАМИЗДА БИРОРТАМИЗ ТАРОВЕХ НАМОЗИ ХАКИДА БИЛМАС ЭКАНМИЗ КАНДАЙ ЙУЛ ТУТИШИМИЗ ЕКРАК ИЛТИМОС БАТАФСИЛРОК ЖАВОБ БЕРСАЕГИЗ АЛЛОХ СИЗДАН РОЗИЙ БУЛСИН.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Тезда ўрганиб ўқишни йўлга қўйинглар.

Таровҳ намози ҳақидаги фасл

Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз «Таровеҳ» деб номланиши ҳаммага маълум. «Таровеҳ» роҳат-истироҳат маъносидадир. Чунки, мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади. «Мухтасари Виқоя»да бу намоз ҳақида қуйидагилар келган: Таровеҳ Витрдан олдин ёки кейин суннатдир. Ҳар тўрт ракъатдан кейин унинг миқдорича ўтирилади. Бир марта хатм қилиш суннатдир. Уни қавмнинг дангасалиги туфайли тарк қилинмайди. Рамазондан ташқарида Витрни жамоат билан ўқилмайди.    Бунинг энг кучли далили Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амалларидир. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ r يُرَغِّبُ فِي قِيَامِ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَأْمُرَهُمْ بِعَزِيمَةٍ وَيَقُولُ: مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо, қатъий буйруқ бермас эдилар. Бас, у зот: «Ким Рамазонда иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», – дер эдилар». Бешовлари ривоят қилишган. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: خَرَجَ رَسُولَ اللهِ r لَيْلَةً مِنْ جَوْفِ اللَّيْلِ فَصَلَّى فِي الْمَسْجِدِ وَصَلَّى رِجَالٌ بِصَلاَتِهِ فَأَصْبَحَ النَّاسُ فَتَحَدَّثُوا فَاجْتَمَعَ أَكْثَرُ مِنْهُمْ فَصَلَّى فَصَلَّوْا مَعَهُ فَأَصْبَحَ النَّاسُ فَتَحَدَّثُوا فَكَثُرَ أَهْلُ الْمَسْجِدِ مِنَ اللَّيْلَةِ الثَّالِثَةِ فَخَرَجَ رَسُولُ اللهِ r فَصَلَّى فَصَلَّوْا بِصَلاَتِهِ فَلَمَّا كَانَتِ اللَّيْلَةُ الرَّابِعَةُ عَجَزَ الْمَسْجِدُ عَنْ أَهْلِهِ حَتَّى خَرَجَ لِصَلاَةِ الصُّبْحِ فَلَمَّا قَضَى الْفَجْرَ أَقْبَلَ عَلَى النَّاسِ فَتَشَهَّدَ ثُمَّ قَالَ: أَمَّا بَعْدُ فَإِنَّهُ لَمْ يَخْفَ عَلَيَّ مَكَانُكُمْ وَلَكِنِّي خَشِيتُ أَنْ تُفْتَرَضَ عَلَيْكُمْ فَتَعْجِزُوا عَنْهَا فَتُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم  وَاْلأَمْرُ عَلَى ذَلِكَ. رَوَاهُ الثَّلاَثَةُ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси, тун қўйнида чиқиб, масжидда намоз ўқидилар. Одамлар ҳам у кишига иқтидо қилдилар. Тонг отгандан сўнг одамлар бу ҳақда гапирдилар. Кейин улардан ҳам кўп тўпланишди ва у зот билан намоз ўқишди. Тонг отгандан сўнг одамлар бу ҳақда ҳам гапирдилар. Учинчи кечада масжид аҳли кўпайиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, намоз ўқидилар. Улар у зотга иқтидо қилдилар. Тўртинчи кеча бўлганда масжид одамларни сиғдиришга ожизлик қилиб қолди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозига чиқдилар. Намозни ўқиб бўлганларидан кейин одамларга юзландилар ва: «Сизнинг ҳолингиз менга махфий бўлгани йўқ. Лекин мен (намоз) сизга фарз бўлиб, сўнг унинг адосида ожиз қолишингиздан қўрқдим», – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида иш ана шу ҳолда эди». Учовлари ривоят қилишган. Саҳобаи киромлар ва барча Ислом уммати бу намознинг шаръийлигига ижмў қилганлар.

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَبْدِ الْقَارِيِّ t قَالَ: خَرَجْتُ مَعَ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ t لَيْلَةً فِي رَمَضَانَ إِلَى الْمَسْجِدِ فَإِذَا النَّاسُ أَوْزَاعٌ مُتَفَرِّقُونَ يُصَلِّي الرَّجُلُ لِنَفْسِهِ وَيُصَلِّي الرَّجُلُ فَيُصَلِّي بِصَلاَتِهِ الرَّهْطُ فَقَالَ عُمَرُ: إِنِّي أَرَى لَوْ جَمَعْتُ هَؤُلاَءِ عَلَى قَارِئٍ وَاحِدٍ لَكَانَ أَمْثَلَ ثُمَّ عَزَمَ فَجَمَعَهُمْ عَلَى أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ ثُمَّ خَرَجْتُ مَعَهُ لَيْلَةً أُخْرَى وَالنَّاسُ يُصَلُّونَ بِصَلاَةِ قَارِئِهِمْ قَالَ عُمَرُ: نِعْمَ الْبِدْعَةُ هَذِهِ وَالَّتِي يَنَامُونَ عَنْهَا أَفْضَلُ مِنِ الَّتِي يَقُومُونَ يُرِيدُ آخِرَ اللَّيْلِ وَكَانَ النَّاسُ يَقُومُونَ أَوَّلَهُ

Абдурроҳман ибн Абдин ал-Қорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан Рамазон кечаларининг бирида масжидга чиқдим. Қарасак, одамлар гуруҳ-гуруҳ билан тарқоқ ҳолларида: кимдир ўзи намоз ўқимоқда, кимдир намоз ўқиса, бир неча киши унга иқтидо қилмоқда. Шунда Умар: «Менимча, анавуларни бир қори(орти)га жамласам, яхши бўлади», – деди. Сўнгра, уларни Убай ибн Каъб-нинг ортидан жамлади. Кейин, бошқа бир кечада мен яна у билан чиққанимда одамлар қориларга иқтидо қилиб намоз ўқишар эди. Умар: «Бу қандоқ ҳам яхши бидъат! Бу вақтда ухлаб ётганларидан кўра, қоим бўлганлари афзал», – деди. Кечанинг охирида, демоқчи. Одамлар кечанинг аввалида қоим бўлишар эди». Бухорий ривоят қилган. Ҳазрати Умарнинг бу ишларига саҳобалардан ва мусулмон умматидан бирор киши ҳам қарши чиқмаган. عَنِ الْعِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ r: فَعَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الْمَهْدِيِّينَ الرَّاشِدِينَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِِذِيُّ Ирбозий ибн Сорийадан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг суннатимни ва мендан кейин рошид халифаларнинг суннатини лозим тутинг», – дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан ҳазрати Умарнинг қилган бу ишлари ҳақида сўралганда: «Таровеҳ суннати муаккададир. Уни Умар ўзидан чиқарган эмас. У бу ишда бидъатчи эмас. Унинг асли бор бўлгани учун амр қилган. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аҳд бўлган», деганлар. Таровеҳ намози Рамазонда, Хуфтон намозидан кейин Витр намозидан олдин ўқилади. У йигирма ракъатдан иборатдир. عَنْ يَزِيدَ بْنِ رُومَانَ رضي الله عنه قَالَ: كَانَ النَّاسُ يَقُومُونَ فِي زَمَانِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ فِي رَمَضَانَ بِثَلاَثٍ وَعِشْرِينَ رَكْعَةً Язийд ибн Румон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Одамлар Умар ибн Хаттобнинг замонида йигирма уч ракъат ила қоим бўлар эдилар». Йигирмаси таровеҳ, учтаси Витр. Таровеҳ йигирма ракъат бўлишига саҳобалар, тобеъинлар, улардан кейинги авлодлар ва барча фиқҳий мазҳабларнинг имомлари иттифоқ қилганлар. Ҳар тўрт ракъатдан кейин унинг миқдорича ўтирилади. Худди мана шу ўтириш «тарвийҳа» дейилади ва унинг исмидан таровеҳ намозининг номи олингандир. Ушбу ўтириш пайтида ҳар юртнинг одамлари ўзларига одат бўлиб қолган тасбиҳ ва таҳлиллардан ўқишади. Бир марта хатм қилиш суннатдир. Рамазондаги таровеҳ намозида Қуръонни бир марта хатм қилиш суннатдир.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنه قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم  أَجْوَدَ النَّاسِ بِالْخَيْرِ وَكَانَ أَجْوَدُ مَا يَكُونُ فِي رَمَضَانَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ وَكَانَ جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلاَمُ يَلْقَاهُ كُلَّ لَيْلَةٍ فِي رَمَضَانَ حَتَّى يَنْسَلِخَ يَعْرِضُ عَلَيْهِ النَّبِيُّ الْقُرْآنَ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَيُدَارِسُهُ الْقُرْآنَ فَإِذَا لَقِيَهُ جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلاَمُ كَانَ أَجْوَدَ بِالْخَيْرِ مِنَ الرِّيحِ الْمُرْسَلَةِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. Ул зотнинг энг сахий бўлганлари эса, Рамазонда, Жаброил мулоқотларига келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунча ҳар кеча у зотнинг мулоқотларига келар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар». Бошқа бир ривоятда: «Бас, у билан Қуръон ўқишар эди. Бас, қачон у зотга Жаброил алайҳиссалом мулоқот қилса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган. Икки Шайх ривоят қилишган. Ҳар Рамазонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримни Жаброил алайҳиссалом ҳузурларида ўқиб, ўтказиб олишлари у зотнинг умматлари учун ўрнакдир. Шунинг учун, ҳар бир мусулмон шахс ҳам Рамазонда Қуръони Каримни камида бир марта назардан ўтказиб олиши лозим. Рамазонда хатм қилиш шундан олинган. Уч кундан кам муддатда хатм қилиш макруҳдир. «Сунан» соҳиблари ривоят қилган ва Термизий «саҳиҳ» деган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳуга: «Ким уч кундан озда уни ўқиса, уни англамайди», деганлар. Уни қавмнинг дангасалиги туфайли тарк қилинмайди. Хатми Қуръонни суннат сифатида қилинаверади. Малол кўрганлар хоҳламаса, иштирок этмай қўяверадилар. Савоб умидида бўлганлар иштирок этаверадилар. Рамазондан ташқарида Витрни жамоат билан ўқилмайди. Фақатгина Рамазонда Витрни жамоат билан ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat