Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот хақида

02:45 / 01.05.2022 | Жахонгир | 751

Ассалому алайкум! Эр хотин давлат ишида ишлаймиз. Мол мулк топганларимиз бирга ўртада. Аёлим ойлиги бир йилда 30 млн атрофида, меники бир йилда 75 млн атрофида. Чорва моллари ва тиллалар қўшилганда 100 млн атрофида, уйимиз бахоланадиган бўлса 150 млн атрофида. Икки нафар вояга етмаган фарзандларим бор. Оилада 4 кишимиз. Шунга закот бериш тартибини: мен қанча, аёлим қанча закот беришини тушунтириб берсангиз илтимос. 2) Закотни 2та қизидан бирини турмушга чиқарган, иккинчиси вояга етмаган, бир йилда ойлиги 18 млн, чорва мол ва тилласи 17 млн, уйи бор эрдан ажрашган аёлга берсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Мол-мулкни ўртада демасдан, ким айнан қанча мулкга эгалигини аниқлаштириб олинглар. Закот учун бир йилда олинадиган жами маошга қаралмайди. Балки нисоб миқдоридаги (ҳозирда 34 млн сўм) маблағ, ёки нисоб миқдоридаги тилла (85 гр), ёки  сотиш учун олинган ҳар қандай (нисоб миқдоридаги) мулкга эга бўлган кундан бошлаб бир йил ўтишига қаралади. Нисобга бир йил тўлган кунда бор маблағи аввалгисидек ёки ундан зиёда бўлса ўшанинг қирқдан бирини закот сифатида адо қилади. Тиллонинг оғирлиги 85 грамга етмаса қиймати бошқа пулларга қўшиб ҳисобланади. Яшаш учун олинган уйдан, ишлатиладиган машинадан закот вожиб эмас. Чорва ҳайвонларининг закотига келсак, агар улар йилнинг аксар қисмида яйловда боқиладиган бўлса унинг ўз нисобига (туяда камида 5 та бўлиши, қорамолда камида 30 та бўлиши, қўйда камида 40 та бўлиши) етганида закотини бериш вожиб. Бу ҳақида ушбу мақолада батафсил маълумот берилган:

https://islom.uz/maqola/489

 Агар чорва моллари йилнинг аксар қисмида яйловда боқилмаса, улардан юқоридаги нисоб орқали закот бериш йўқ. Аммо чорва ҳайвонлари тижорат мақсадида боқилаётган бўлса уларга тижорат моли сифатида қаралади ва уларнинг қиймати тижорат моллари нисоби (ҳозирда 34 млн) га етса ва бир йил турса қирқдан бири закот сифатида адо қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat