Ассалому алайкум! Мен стадионга буюртма бергандим бирдан ёмғир ёғиб қолди ва фоодболл ўйнаш учун бормадик. Стадион эгасини ҳаққини бериш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ижара шартномасида келишилган манфаатни олишда ижарачининг жони ёки молига зарар етишини тақозо қиладиган ҳар қандай узр туфайли шартномани бекор қилиш жоиздир. Валлоҳу аълам!