Ассалому алайкум! Оилаликман 1 нафар фарзандимиз бор. Эрим менга ойлик нафақа пули артармайдилар. Ёш болам борлиги сабаб ўзим қараганим сабаб намоз ўқиш учун улгирмайман. Эрим менга “мен фақат намоз ўқийдиган аёлни тан оламан ва шундай аёлгагина нафақа пули бераман” дейдилар. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Эрингизнинг ўша гапи ҳам, сизнинг қилаётган ишингиз ҳам нотўғри. Ёш бола борлиги ҳам, бундан бошқа ҳар қандай нарса ҳам намозни тарк қилишга узр бўлмайди. Намозни тарк қилувчи аёлга нафақа вожиб эмас деган ҳукм ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!