Ассалому алайкум! Яқинда эшитиб қолдим соч ювилгандан кейин қуримаган ҳолатда намоз ўқиш мумкин эмас экан, лекин мен базида шошилаётган вақтимда ёки намоз вақти чиқишига оз қолган бўлса сочим қуримаган бўлса ҳам намоз ўқийман бу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Динимизда “соч ювилгандан кейин қуримаган ҳолатда намоз ўқиш мумкин эмас” деган ҳукм йўқ. Валлоҳу аълам!