Ассалому алайкум! Бир дугонам дарсдан ташқари ишлайди. Аммо иш жойида намоз ўқишга шароит йўқлигини айти. Магазин жуда кичиклиги ва таҳорат олишга жой йўқлиги туфайли намозларини ташаб қўйди. Айтдимки бу ишда ишламаслик, топган даромади ҳалол бўлмасли эҳтимолини тушунтирдим. Аммо яқин орада тарк қиларман деб қўйди. Бу ишда топган пули ҳалол бўладими? Кейин дугонам ўтириб намозларини ўқиса ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқимаслик билан топгани ҳаром бўлиб қолмайди. Бундай ҳолат намозни ўтириб ўқишга ҳам рухсат бўла олмайди. Нима қилиб бўлса ҳам имконини қилиб намозларни ўз вақтида ўқисин. Валлоҳу аълам!