ҳурматли Шайх ҳазратлари. Бир масала юзасидан маслаҳатингизни сўраб савол йўлламоқдаман. Ҳозирги кунда таровеҳ намозларини адо етяпмиз. Бизнинг масжидда Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаган қорилар бўлмаганлиги сабабли "Фил" сурасидан бошлаб кейинги сураларни икки мартадан такрорлаб қироат қилиняпти. Жамоатда тажвидни яхши биладиган кишилар билан маслаҳатлашиб ва ўзаро келишув асосида келгуси йил Рамазон ойигача маълум кишилар Қуръони Каримни қисм-қисм тарзида ёдлаш масъулиятини бўйнимизга олсак, сўнгра унинг қанчалик тўғри ёдланганлигини қори кишилардан рухсатини олсак ва Рамазон ойида таровеҳ намозларида ўша кишилар навбати билан имомликка ўтиб беришса деган фикр хаёлимга келди. Бунинг натижасида шунга боғлиқ бўлган бошқа илмларни ҳам ўрганишга сабаб бўлинади. Қолаверса йилдан-йилга ҳар ким энди бошқа сураларни ҳам ёдлашга киришишлиги натижасида Қуръони Каримни анча қисмини ёдлаш мумкин бўлади. Бу ишда ҳеч қандай салбий оқибатлар бўлмайдими, ёки уни бошқача тарзда амалга ошириш керакми? Аллоҳ Таоло биз мусулмонлар учун қилаётган хизматларингизга ажр-мукофотларини зиёда қилиб беришини дуо қилиб қоламиз.