Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасам каффоратига оид

22:07 / 18.06.2022 | Sayfiddin | 1002

Ассалому алайкум! Шу йилнинг оҳиригача қандайдир ишни ҳар ой қилиб бораман деб қасам ичган бўлса орада қила 2 ой қила олмаган бўлса 2 марта қасам каффорати тўланиши керак. 1) Қасам каффоратини назарда тутилган ҳолатга боғласа бўладими? Дўстим номидан: Мисол учун ҳар ой ота-онамга ойлигимнинг 10% миқдори ажратиб бераман деб қасам ичган ва у пайт Ўзбекистонда истиқомат қиларди ва ҳозир бошқа давлатга кўчиб ўтган ишлари яхши бўлмаяпганлиги сабабли ота-онасига ойликнинг 10% миқдорида пул жўната олмаяпти. Мен қасам ичган пайтим "шу йил оҳиригача ойлигимнинг 10% миқдори" оғзимдан чиқган лекин у пайт Ўзбекистондаги ойлигимни назарда тутиб айтганман. Тақдир тақазоси билан бошқа давлатга кўчишимга тўғри келди ва ўзимни ҳолатимни яхшилаб олишим учун 3-4 ойча вақт ойликни ўзим учун сарфлашим керак ва бу давлатдаги ойлигим қасам ичаётган пайт назарда тутилмаган чунки ҳаёлда ҳам бўлмаган. Ҳозирча 2 ой 10% миқдордаги пулни жўната олмадим. Бу вазиятда қасам каффорати тўланадими? 2) Кўчаларда тунаб юрувчи инсонларни мискин деб ҳисобласа бўладими? 3) Мен ҳозирги вақтда чет давлатида яшайман. Бу йерда овқатга муҳтож кўчада уҳлайдиган инсонлар кўп. Баъзи пайтларда валантёрлар уларга бепул овқат тарқатишади. Овқатга муҳтож инсонларнинг кўпчилиги бошқа дин вакиллари шу инсонларга қасам каффоратини берсам бўладими? 4) Қасам каффорати 1 қасам каффорати учун 1 мискиннинг 10 кунлик таоми ёки 10 мискиннинг 1 кунлик таоми миқдори ҳисобланади яъни 10 мискин учун 1 кун 3 маҳал овқат бериш керак. Мен 1 қасам каффорати учун 1 кунда 30 мискиннинг 1 маҳаллик овқатини берсам бўладими? Қасам каффоратини ният қилиб оқ қоғозга муҳтожлар учун бепул овқат деб ёзиб тарқатишим мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қасам ичаётганда муайян бир ишидан келадиган ойлигини назарда тутган бўлса ўшанга қайдланади.

2). Мискин деб ҳожатидан ташқари нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлмаган кишига айтилади. Шунга мувофиқ, кўчада тунаб юрувчилар ҳам, айрим уй-жойи борлар ҳам ҳожатидан ошиқча нисобга эга бўлмаса мискин ҳисобланишлари мумкин.

3). Ғайридинларга закот, фитр, назр ва каффорот кабилардан бошқа нафл садақаларнигина бериш жоиз.

4). Каффорот адо бўлиши учун 10 та мискинни 3 маҳал эмас, 2 маҳал тўйдириш кифоя. Биринчи маҳалига бир мискинни, иккинчи маҳалига бошқа мискинни тўйдирса дуруст бўлмайди. Муайян бир мискинни икки маҳал тўйдириш лозим. 10 та мискиннинг ҳар бирига икки маҳал таомланишга кифоя қиладиган миқдордаги таомни ёки унинг қийматини топширсангиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat