Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм Озгартириш Ҳақида Нима Дейсиз

00:00 / 29.04.2008 | eski savollar | 2478
Мен ҳам исмимни о'згартирмоқчиман! Фуқаролик пасспорти олаётганимда о'згартираман. Қайси исмни маслаҳат берардингиз? (Бирор бир исломий исмлардан)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Янги туғилган боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш.Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳонинг туққан боласи Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифга биноан янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтмоқ мандубдир. Аллоҳнинг зикри янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса бўлиши қандай ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади.Ҳусайндан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дедилар». Абу Яъло ривоят қилган.Умму Сибён болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat