Ассалому алайкум! Мерос мулки тақсимланмаган бўлса, меросхўрлар закот нисобига қўшиладими ёки фақат Фитр садақа ва қурбонлик нисобига қўшиладими ёки мерос тақсимлангунча ҳеч кимни нисобига қўшилмайдими? Бобомдан қолган катта маблағли Ишхона бор, бобо 2014 йил вафот этганлар, мерос ҳалигача тўла қонли тақсимланмаган ҳатто айрим меросхўрлар ҳам вафот этишди. 4) Айримлар мерос мулки ҳудди маҳр каби бўлиб , қўлга тегмагунча нисобга қўшилмайди дейди , бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Мерос тақсимланмагунича меросхўрнинг нисобига қўшилмайди. Тақсимланганидан сўнггина у учун йил ҳисоби бошланади ёки меросхўрда нисоб мавжуд бўлса унга қўшилади. Валлоҳу аълам!