Ассалому алайкум! Домла саволим озгина бемаъни бўлса хам узр. Шу саволларимга бир оғиз гап билан жавоб беринг илтимос! Бошқаларга исбот учун. Масалан: Мен шанба куними ва бошқа кунларга ғусл қилишим керак. Айтишадики шанба куни чўмилиб бўлмайди, буни қилса бўлади буни қилса бўлмайди деган гаплар. Бу ахир нотўғри гапку. Бу гаплар қандай гап хисобланади? Шу гаплар бидъатга кирадими? Мен шанба куними якшанба, душанба, сешанба, чоршанба, жума, шанба куними бемалол чўмилиб ғусл қилсам хеч қандай зарари йўқ тўғрими ё нотўғри?
– Ва алайкум ассалом! Сизга айтилган бу гапларни ҳаммаси сафсата ва бидъатдан бошқа нарса эмас. Сиз уларга эътибор бермасдан ғуслга эҳтиёж бўлса ғусл қилаверинг. Бу каби гапларни динни яхши билмайдиганлар ўйлаб топишади ва ўшандайлар тарқатишади. Валлоҳу аълам!