Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо

18:21 / 21.08.2022 | Gʻayrat | 896

Ассалому алайкум! Бир акамиз болалари катта бўлиб қолиб ва бошқа ҳаётий заруратлар сабаб бир хоналик квартирасини 3 хоналик квартирага алмаштириш учун қишлоқдаги уй қуриш учун берилган ўзининг ва акасининг ер жойини сотиб квартирани алмаштирмоқчи. Акамизни акаси ўз ерини укасига совға қилган. Лекин бу ака укаларнинг отаси бу ер жойни сотиш ишидан норози, шу учун ўйланиб қолган ва бу ер жойни сотмаса бошқа жойдан пул қилолмагани учун банкдан кредит олишга мажбур бўлмоқда. Чунки кўчиб ўтиш учун уй топиб келишилиб учидан пул бериб қўйилган. Саволим шуки, агар акамиз қишлоқдаги ўзининг мулки бўлган ерни сотиб кейин отасига мулойимлик ва яхшилик билан тушунтиришса аммо ота ранжиса ёки оқ қилдим деса бу қарғиш ўтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мулкини сотиб олиши жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat