муҳтарам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Йусуф жаноблари.
Қўқон шаҳрида яшовчи яқин биродарим оналарини қабристонда лаҳадга емас сағанага дафн қилган еканлар. Орадан 7 йил ўтди. Баъзилар "Лаҳадга дафн қилиш имкони бўлатуриб сағанага дафн қилгансиз, дафн қилиш фарзи адо бўлмаган ҳисобланади. Онангизни лаҳадга қайта дафн қилишингиз лозим" деб қайта-қайта такидлаганлари сабабидан биродаримнинг бошлари қотган. Бу ҳолатда нима қилмоғи лозим?
Аллоҳ Сизга узун умр берсин. Дин йўлида қилаётган фаолиятингиз баракот берсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Етти йил ўтган бўлса, тураверсин. Одамлар ошириб юборишибди.