Ассалому алайкум! Бирор ким вафот этгандан кейин, майит чиққан хонада 41та пахта ва қамишдан тайёрланган чироқ ёқиш амали бор экан. Шу хақида малумот берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Бу иш исломдан олдинги мушриклардан яъни оловга сиғинадиганлардан қолган иш. Афсуски халқимизнинг диндан хабари бўлмаган қатламида шу нарса сақланиб қолган. Динимизда бундай ишлар ҳаром қилинган. Валлоҳу аълам!