Рўза кўчирилмайди. Рўзани бошлаш куни аниқланади. Тақвимга бир йил олдин тахимндан ёзилади. Шаъбон ойининг 29 – куни кечки пайт ой янги бўлгани ёки бўлмагани аниқланади. Ой янги бўлса, эртага рўза деб эълон қилинади. Янгиланмаса, индингга рўза дейилади. Шаъбон ойи ўттиз кунли бўлади. Бу йил шундай бўлди. Йил бошида 9- июл Рмазоннинг биринчиси бўлади деган тахмин ёзилган эди. 8 - июл куни қуёш ботиш пайтида ой қўринмади. Шунинг учун 10 – июл Рамазоннинг биринчи куни бўлди.