Ассалому алайкум! Ман қарз бергандим картага ташаб 700000сум. Қарз қайтиб бервотканида 155.000 сўмда и 50$ берганди (курс 10900 бўганди ). Йўқ тўхтаб турин ман 50$ обмен қилиб точнисини этаман агар курс 10900 бўса сиз манга хичканака қарз бўмис, 10900 дан қимматро бўса курс ман сизга қайтиб бераман, агар 10900 арзонро бўса курс сиз манга қўшиб берас 700000 бўлиши учун диб айтим. Шунга рози бўлди. Шу кунгачон алмаштирмагандим 50$ ни хозир курс 11000 бўпти. Агар алмаштирсам ортиб қоганини қайтиб беришим керакми келишув бўича ёки 50 $ ўзига қайтиб бериб ўзиз сум қиб берин диб айтими?
– Ва алайкум ассалом! Сизни долларни сўмга алмаштиришга вакил қилибди. Қўлингиздаги ўша 50 доллар омонат молидир. Уни алмаштирсангиз қарзингиздан ортиғини қайтарасиз, ками бўлса тўлатасиз. Албатта сиз алмаштираётган курсга пул эгаси рози бўлиши керак. Валлоҳу аълам!