Ассалому алайкум! Менинг додам 2016-йилда вафот этган, аммо маҳрни бермаган. Ҳозир бувам ҳаётлар, уларга маҳрни додамни болларни яни амакиларим бериш керакми ёки бувамни розилиги кифоя қиладими?
– Ва алайкум ассалом! Маҳр марҳумнинг қолдирган меросидан олиб хотинга берилади. Агар мерос қолдирмаган бўлса ёки мероси маҳрга етмаса фарзандлари ёки бошқа бирор шахснинг зиммасига тушиб қолмайди. Аммо фарзандлари ўз хоҳишлари билан оталарининг маҳр қарзини адо қилсалар ажр оладилар. Хотин маҳрдан воз кечиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!